Viloyat hokimi qarori

 

Вилоятдаги ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимидаги муассасаларда ўқувчиларни дарсларга тўлик жалб этиш, таълим сифатини ошириш мақсадида “Давомат” мониторинг тизимини жорий этиш ҳақида
Вилоятда вояга етмаганларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иктидорини жамият манфаатлари йўлида тўла-тўкис руёбга чиқиши учун ижтимоий-иктисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратилиб, маълум натижаларга эришилган.
Айникса, жахон андозаларига мос келадиган таълим тизими яратилиб, касб- хунар коллежлари ва академик лицейлар қурилмокда ва уларга ажратилаётган молиявий ресурслар кўлами кенгайиб бормокда.
Аммо, вилоятдаги касб-хунар коллежлари ва академик лицейлар томонидан ўқувчиларни таълим жараёнига тўлиққамраб олиш ва давоматни назорат қилиш борасидаги ишлар кутилган самарани бермаяпти.
Тахлилларга кўра, сўнгги 3 йил (2011, 2012, 2013) давомида вилоятдаги ушбу таълим тизимида ўқувчиларнинг давомати ўртача 79 фоизни ташкил этган.
Натижада, қайд қилинган таълим муассасаларини тугатган ўқувчиларнинг олий ўқув юртларига кириши охирги 3 йилда ўртача 6-7 фоизни ташкил этиб, бу борадаги кўрсаткичлар ҳамон пастлигича қолмоқда.
Бу эса, соҳага мутасадди бўлган барча давлат органлари, жамоат ташкилотлари зиммасига давлат сиёсати принципларини ҳаётга татбиқ этиш ва вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижросини оғишмай бажарилишини таъминлаш вазифасини юклайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоятдаги ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимидаги муассасаларда ўқувчиларни дарсларга тўлиқ жалб этиш, уларнинг назоратсизлигини олдини олиш ҳамда таълим сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонунига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) асосан
 
ҚАРОР КИЛАМАН:
1. Бухоро вилоят прокуратурасининг вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги муассасаларда ўқувчиларни дарсларга тўлиқ жалб этиш, уларнинг назоратсизлигини олдини олиш ҳамда таълим сифатини ошириш юзасидан “Давомат” мониторинг тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2.  Вилоятдаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги муассасаларда ўқувчиларни дарсларга қатнашишини таҳлил қилишга мўлжалланган “Давомат” мониторинг тизимини амалиётга татбиқ этиш ва қўллаш тўғрисидаги Тартиб 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шахар ва туманлар хокимликлари, вилоят хокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (А.Низомов), молия (Ф.Умаров) бошкармалари мавжуд имкониятдан келиб чиққан ҳолда ўқувчилар давоматини юритишга мўлжалланган компьютер технологиялари оркали и уларнинг давоматини назорат қилиш мақсадида узлуксиз ва бир маромда ишлайдиган мониторинг тизимини жорий этиш билан боғлик харажатлар ва моддий техника базасини шакллантириш хусусида 10 кунлик муддатда вилоят ҳокимлигига аниқ таклифларни киритсинлар.
4. Вилоятдаги ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимидаги муассасаларда “Давомат” мониторинг тизимини жорий этиш бўйича ишчи гурухи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х,.Ғойиров, вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (А.Низомов), молия (Ф.Умаров) бошкармалари шахар ва туманлар хокимлари билан биргаликда мониторинг тизимини замонавий технологияларга таянган ҳолда ўрнатилиши ва самарали ишлашини таъминлашга қаратилган барча зарур чораларни кўрсинлар.
6. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

              8. Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килишни уз зиммамда колдираман.